11:45, 30 Июль 2022 | GMT +5
Фируза Шарипова ММАдаги илк учрашувида ғалаба қозонди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик профессионал боксчи Фируза Шарипова аралаш яккакураш бўйича илк учрашувини ўтказди, деб хабар бермоқда Kazinform.
У Алмати шаҳрида ўтказилган ММА бўйича Octagon 33 турнирида иштирок этиб, россиялик Карина Ондасинова (2:0) билан рингга чиқди.
Жанг 63,5 кг вазнда бўлиб ўтди. Уч раундга мўлжалланган ўйин биринчи даврада Фирузанинг ғалабаси билан якунланди.
Шу тариқа қозоғистонлик спортчи ММА бўйича илк ғалабасини қўлга киритган бўлса, россиялик спортчи илк бор мағлуб бўлди.
Фируза Шарипова бокс билан ҳам шуғулланади. Шахсий рекорд — 14-2, 8 КО.
У енгил вазнда IBA ва WBU бокс бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.