Филадельфияда тез ёрдам самолёти ҳалокатга учради
ASTANA. Kazinform – Тиббий эвакуация самолёти Филадельфия шимоли-шарқида ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай қулаб тушди, деб хабар беради BBC.

Ҳалокатга учраган Learjet 55 самолётига эгалик қилган тез тиббий ёрдам компанияси бортда тўрт нафар экипаж аъзоси, бир педиатрик бемор ва бир ҳамроҳ бўлганини маълум қилди.
"Биз ҳозирча тирик қолганлар борлигини тасдиқлай олмаймиз", – дейилади Jet Rescue Air Ambulance баёнотида.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Roosevelt Mall яқинида кўплаб жабрланлар бўлган — воқеа маҳаллий вақт билан соат 18:30да содир бўлган.
Видеода самолётнинг ерга қулагани ва портлагани акс этган.
Филадельфия мэри Шерелл Паркер воқеа жойида бўлиб ўтган матбуот анжуманида бир неча уй ва автомобилларга ўт тушганини айтди.
Тез ёрдам самолёти Шимоли-шарқий Филадельфия аэропортидан учиб, Миссури штатининг Спрингфилд-Брансон шаҳрига йўл олган. Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум.
ОАВ маълумотларига кўра, ҳаво совуқ ва ёмғирли бўлган, кўриш имконияти ёмонлашган.
Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни Вашингтон аэропорти яқинида кичик самолёт дарёга қулаган эди.
Президент Трамп Вашингтондаги самолёт ҳалокатидан ҳеч ким омон қолмаганини маълум қилди.