FIFА ЖЧ-2026нинг энг яхши голини эълон қилди
ASTANA. Kazinform — Кабо‑Верде ҳимоячиси Сидни Кабралнинг Аргентинага қарши ўйиндаги голи 2026 йилги жаҳон чемпионатининг энг чиройли голи деб топилди, деб хабар беради Kazinform Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFА) маълумотларига таяниб.
Аргентинага қарши 1/16 финал ўйинида Кабо-Верде ҳимоячиси Сидни Кабрал узоқ масофадан дарвозанинг юқори бурчагига ажойиб зарба бериб, ҳисобни 2:2 га тенглаштирди. Бироқ, Аргентина охир-оқибат 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди, аммо бу Сидни Кабралнинг FIFА томонидан эътироф этилишига тўсқинлик қилмади.
Африкалик футболчининг голи Элдор Шомуродов (Ўзбекистон) ва Вильсона Изидор (Гаити) голларини ортда қолдирди, улар мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгалладилар.
Испания сардори Родри ;аҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси, унинг жамоадоши Унаи Симон эса ;аҳон чемпионатининг энг яхши дарвозабони деб топилди. Яна бир янги жаҳон чемпиони, 19 ёшли Пау Кубарси ;аҳон чемпионатининг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилди.
2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтди. Испания турнирда ғолиб чиқди ва финалда Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
2026m йилги жаҳон чемпионати биринчи марта учта мамлакатда бўлиб ўтди, финал турнирида 48 та жамоа иштирок этди. АҚШ, Канада ва Мекcикадаги ареналар томошабинлар сони бўйича рекорд ўрнатди: 104 та ўйинда 6 810 966 томошабин ташриф буюрди (ҳар бир ўйинда ўртача 65 490 та). 308 та гол урилди (ҳар бир ўйинда 2,96 та).
Кейинги жаҳон чемпионати 2030 йил ёзида бўлиб ўтади. Асосий қисми Испания, Португалия ва Марокашда бўлиб ўтади. Аргентина, Уругвай ва Парагвай ҳам биттадан ўйинга мезбонлик қилади.