Фақат Қозоғистон шарқида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда

ASTANА. Kazinform - Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида атмосфера фронтал қисмларининг ўтиши билан ҳаво беқарор бўлиб қолади, ёмғир ёғади, мамлакат ғарби ва шимолида кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform.
None

«Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, фақат мамлакат шарқида ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Республика бўйлаб кучли шамол эсади, шимоли-ғарб, жануби-ғарб, шимол ва жануби-шарқдаги тоғли ҳудудларда дўл ёғиши мумкин. Қозоғистон шимолида туман тушади.

Жамбил вилоятининг маркази, шарқида, Қизилўрда вилоятининг жанубида, шимоли-ғарбида, Атирау шимоли-шарқида, жануби-ғарбда, Ғарбий Қозоғистон вилояти жанубий-ғарби, шарқи, шимоли, марказида, Улитау вилоятининг жанубида кучли ёнғин хавфи сақланиб турибди.

Ғарбий Қозоғистон вилояти ғарб, жануб, шимол ва марказида, Павлодар вилоятининг жанубида юқори ёнғин хавфи мавжуд.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимолида тупроқ юзасида 2 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.


Сўнгги хабарлар