18:29, 26 Октябрь 2022 | GMT +5
Facebook Қозоғистонда ваколатхона очиш ниятида
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги Meta ва TikTok ижтимоий тармоқлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда вазир Дархан Қидирали AstanaMediaWeek анъанавий халқаро форумида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Таъкидлаш жоизки, бугун меҳмонлар орасида Meta ва TikTok масъул вакиллари ҳам бор. Биз ушбу йирик компаниялар билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз. Meta Қозоғистонда ўз ваколатхонасини очиш ниятида, TikTok эса ўз ўз офисини очишни, шунингдек, медиасаводхонликни оширишни ниятида»
, — деди вазир.
Бундан ташқари, у визуал контент асосий ахборот манбаига айланиб бораётганини эслатди.
«2021 йил маълумотларига кўра, 16-64 ёшли интернет фойдаланувчиларининг 63 фоизи интернетдан асосан маълумотларга тезкор кириш учун фойдаланади. Шу тариқа интернетдаги янгиликлар ва визуал контент ахборот олишнинг асосий каналига айланди»
, — деди Дархан Қидирали.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай