Ёзги Универсиада: Қозоғистон байроғини дзюдочи Қаблан Нурсултан кўтариб чиқади

None
ASTANA. Kazinform – 28 июл куни Хитойнинг Чэнду шаҳридаги Дунянху спорт боғидаги бош стадионда Бутунжаҳон ёзги Универсиаданинг очилиш маросими бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ҚР Фан ва олий таълим вазирлигига таяниб.

Анъанага кўра, тантанали маросимда ҳар бир мамлакат делегациясини байроқдорлар бошлаб чиқади. Бу йилги Универсиадада Қозоғистон терма жамоаси байроғини И.Алтинсарин номидаги Арқалиқ педагогика институтининг 3-босқич талабаси, 19 ёшли дзюдочи Қаблан Нурсултан кўтариб чиқади.

Нурсултан дзюдо билан 2013 йилдан шуғулланиб келмоқда. Унинг ҳисобида 12 дан ортиқ совринлар бор. Жумладан: Дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Қозоғистон Республикаси чемпионатида 1-ўрин, ўсмирлар ўртасида дзюдо бўйича Осиё чемпионатида 3-ўрин, академик Қ.Сатбаев хотирасига бағишланган дзюдо бўйича халқаро турнирда 2-ўрин, қозоқ кураши бўйича «Жас Барис» республика турнирида 1-ўрин эгаллаган.

Нурсултан бугунги кунда ҚР спорт устаси, дзюдо бўйича Қозоғистон терма жамоаси ва ёшлар терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар
telegram