EXPО DUBAI: Қозоғистон павильони 192 та давлат орасида 2-ўринни эгаллади

None
None
DUBAI. Кazinform - Халқаро кўргазмалар бюроси 30 март куни EXPО 2020 Dubai Бутунжаҳон кўргазмаси ишини якунлади ва EXPO мукофотларини топширди, деб хабар беради Кazinform.

«QazExpoCongress» Миллий компанияси маълумотларига кўра, Қозоғистон Республикаси Миллий павильони 192 та давлат орасида 2-ўринни эгаллади ва «Кўргазма мавзусини очиш» номинациясида асосий соврин - кумуш медални қўлга киритди.

«Шунингдек, Қозоғистон павильони «Exhibitor Magazine» халқаро журнали версияси Best Presentation номинацияси бўйича биринчи ўринни ва Best Large Pavilion номинациясида учинчи ўринни эгаллади.

Қозоғистон павильони EXPO 2020 Dubai кўргазмасининг Топ-10 павильонлари қаторига киради. Умуман олганда, кўргазма очилишигача павильонга 1 миллион 617 минг киши ташриф буюрди», — дейилади компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, «Кўргазма мавзусини очиш» номинацияси бўйича биринчи ўринни Германия, учинчи ўринни Италия эгаллади.


Сўнгги хабарлар