Европа «Янги Қозоғистон» қурилишини қўллаб-қувватлашга тайёр

NUR-SULTAN. Kazinform – Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Қозоғистон билан ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан ҳамда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан олиб борилаётган мамлакатни сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий модернизация қилиш йўналишини изчил қўллаб-қувватлашдан манфаатдор. Умумий кун тартибининг шу ва бошқа долзарб масалалари ҚР Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг Қозоғистонда аккредитациядан ўтган элчилари билан учрашувида муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

Учрашувнинг асосий мавзулари сармоявий, савдо-иқтисодий, сиёсий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни фаоллаштириш, январ ойида содир бўлган фожиали воқеалардан кейинги Қозоғистондаги мавжуд вазият, шунингдек, икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш бўлди.

Вазир Европа томонини мамлакат раҳбариятининг «фожиали январ» оқибатларини ҳисобга олган ҳолда «Янги Қозоғистон»ни барпо этиш бўйича асосий ёндашувлари ҳақида маълумот берди ва давлатнинг кейинги демократик ўзгаришлар йўналишига содиқлигини тасдиқлади.

«Европа Иттифоқи билан биз ишонч, ўзаро ҳурмат ва умумий устуворликларга асосланган мустаҳкам муносабатлар ўрнатдик. Бу муносабатлар глобал ва минтақавий хавфсизликни таъминлашда ишончли шериклик, динамик савдо ҳамкорлиги, мустаҳкам сиёсий алоқалар билан қўллаб-қувватланади», - деди вазир.

Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Жақсилиқов европалик дипломатларни мамлакатни 2021 йилда иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ҳақида маълумот берди, шунингдек, мамлакатда январ воқеалари муносабати билан Ҳукумат олдига қўйилган долзарб вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

«Президент Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди, уларнинг амалга оширилиши мамлакат учун янги иқтисодий пойдевор яратади. Миллий иқтисодиёт вазирлиги инклюзив иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган «ҚР Ҳукумати 2022 йилга мўлжалланган ҳаракат дастурлари»ни келишиш ва тасдиқлаш бўйича фаол иш олиб бормоқда», - деди вазир ўринбосари ўз нутқида.

«Қозоғистон Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги жуда муҳим ҳамкори ва биз мамлакатни янада ривожлантириш, айниқса, сиёсий ислоҳотлар ва демократлаштириш нуқтаи назаридан қўллаб-қувватлашга қатъий қарор қилдик», - деди Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги делегацияси раҳбари, элчи Кестутис Янкаускас.

Кейинги фикр алмашиш чоғида европалик дипломатлар мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашларини билдириб, Қозоғистон-Европа шериклигини мустаҳкамлаш учун Европа Иттифоқи Қозоғистон билан қонун устуворлиги ва демократлаштириш бўйича келгусида конструктив мулоқотга тайёрлигини қайд этдилар.

Умуман олганда, учрашув икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилиш, сиёсий мулоқотни янада чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашиш имконини берди.


Сўнгги хабарлар