Европа мамлакатлари қурғоқчиликдан азият чекмоқда
Шимолий Италия қурғоқчиликдан азият чекмоқда. По дарёсидаги сув охирги 70 йилдаги энг паст даражага тушди. Бу ҳудуддаги шолизорлар ва чорвачилик учун хавф туғдирмоқда. Фермерлар уюшмаси мамлакат фермерлари ҳосилининг 30 фоиздан кўпроғини йўқотиш хавфи борлигидан огоҳлантирди. Италия пойтахти аҳолиси ва ёввойи ҳайвонлар антициклон туфайли ҳаво ҳароратининг кўтарилишидан азият чекмоқда. Рим ҳайвонот боғи ходимлари ҳайвонларни музлатилган мевалар, гўшт ва балиқлар билан озиқлантиришмоқда. Апеннин ярим оролининг кўплаб шаҳарларида фавворалар ўчирилди. Верона расмийлари сувни тежаш чораларини кўрмоқда. Ёз охиригача шаҳар аҳолиси боғ ва сабзавотзорларни суғориш, машина ювиш, бассейнларни тўлдириш учун ичимлик сувидан фойдалана олмайди. Қоидабузарлар 500 евро миқдорида жаримага тортилади.