Европа комиссияси Украинадан келган қочоқлар учун 3,5 млрд евро ажратди

BRUSSELS. Kazinform – Еврокомиссия ўз ҳудудида Украинадан келган қочқинларни қабул қилиши учун Европа Иттифоқига аъзо давлатларга 3,5 миллиард евродан ортиқ маблағ тўлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Европа Иттифоқи Украина билан бирга, шунингдек, аъзо давлатларимиз билан одамларни қабул қилиш ҳаракатларида бирдам. Бугун биз ҳамжиҳатлигимизнинг яна бир аниқ натижасини– бирдамлик фондларини энг зарур бўлган жойда сафарбар қилишни кўрмоқдамиз», - деди Европа Иттифоқининг бирдамлик сиёсати ва ислоҳотлар бўйича комиссари Элиса Феррейра.

Европа Иттифоқининг бандлик ва ижтимоий ҳуқуқлар бўйича комиссари Николас Шмит қўшимча қилди: «Украинадан келаётган одамлар ўз ҳаётларини хавфсиз тарзда тиклаш учун зудлик билан кўрсатилиши лозим ёрдамга муҳтож. Ушбу аванс тўловлари орқали аъзо давлатлар муҳтожларга озиқ-овқат, уй-жой, соғлиқни сақлаш, таълим, иш билан таъминлаш ва бошқаларни таклиф қилишлари мумкин».

Еврокомиссия матбуот хизмати 2022 йил 24 февралдан кейин Еврокомиссия Украинани тарк этган тинч аҳолини қўллаб-қувватлаш ва ЕИга аъзо давлатларга уларни қабул қилиш ва ёрдам кўрсатишда ёрдам бериш учун барча саъй-ҳаракатларини сафарбар қилганини маълум қилди.

Хусусан, Европа Комиссияси 2014-2020 йилларга мўлжалланган дастурлар доирасида бирлашиш сиёсатидан мавжуд ресурсларни мослашувчан мобилизация, шунингдек, 100 фоиз қўшма молиялаштириш ва «REACT-EU» дастури доирасида молиялаштиришни 3,5 миллиард еврога ошириш имкониятини жорий қилди.

Еврокомиссиянинг ҳиссаси Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг давлат бюджетларидаги қўшимча юкни енгиллаштиради.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков

Сўнгги хабарлар