Европа Иттифоқида коронавирусга қарши вакциналарни сотиб олувчилар қўшимча қиймат солиғидан озод қилинади
Бугунги кунда Европа Иттифоқининг барча аъзо давлатлари томонидан бир овоздан қабул қилинган ва комиссиянинг 2020 йил 28 октябрдаги тавсиялари асосида қабул қилинган янги қоидалар коронавируснинг олдини олиш, аниқлаш ва даволаш учун зарур воситалардан арзон нархларда фойдаланишни таъминлашга қаратилган.
Еврокомиссиясиниг иқтисодий масалалар бўйича комиссари Паоло Джентилони Европа Иттифоқи аъзо давлатлар келишуви бутун Европа ҳудудида коронавирусга қарши вакциналарни ҚҚСсиз сотиб олишга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.
Комиссия вакилининг сўзларига кўра, вакциналарни муваффақиятли жорий этиш пандемияга қарши курашда жуда муҳим ва келгуси ойларда Европа Иттифоқи учун асосий устувор вазифа бўлади. Ҳозирда аъзо давлатлар вакциналарни сотишда ҚҚСнинг пасайтирилган ставкаларини қўллашлари мумкин, аммо нол ставкасини қўллай олмайдилар. Шу билан бирга, COVID-19 учун тест тўпламларига чегирмали ставкалар тааллуқли эмас.
Муаллиф: Арнур Раҳимбеков