Европа иттифоқи Ўзбекистонда Афғонистонга ёрдам кўрсатиш маркази ташкил этмоқчи

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Aфғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Брюссель шаҳрида Европа Иттифоқининг Aфғонистон бўйича махсус вакили Томас Никлассон билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, шунингдек, мамлакатга тез фурсатда инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

Томас Никлассон Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқига аъзо давлатлар фуқароларини Aфғонистондан эвакуация қилишда кўрсатаётган ёрдамини юқори баҳолади ҳамда Aфғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш, шунингдек, Термиз шаҳрида гуманитар хаб ташкил этишда Ўзбекистон билан келгусида фаол ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди.

Томонлар Aфғонистондаги мавжуд вазият, халқаро ҳамжамиятнинг мамлакатдагиянги ҳокимиятга нисбатан умумий позициясини ишлаб чиқиш, Aфғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш юзасидан фикр алмашдилар.

Aфғон муаммоси бўйича маслаҳатлашувларни давом эттириш юзасидан ўзаро манфаатдорлик мужассамлиги билдирилди.


Сўнгги хабарлар