Европа Иттифоқи янги вакцина - Novavaxни сотиб олишга рози бўлди

BRUSSELS. Kazinform - Европа Комиссияси COVID -19 га қарши янги вакцина - Novavaxни етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолади, деб хабар беради Kazionform мухбири.
None
None

Бу Европа Комиссияси ва коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги 7 -битим.

Шартномага кўра, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар дастлаб 100 миллион дозагача Novavax вакцинасини сотиб олиши мумкин бўлади. 2021 ва 2023 йиллар оралиғида, препарат Европа дори-дармонлар агентлиги томонидан «хавфсиз ва самарали» вакцина сифатида кўриб чиқилгандан ва тасдиқланганидан кейин қўшимча 100 миллион дозага буюртма берилиши мумкин.

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ҳам вакциналарни паст ва ўрта даромадли мамлакатларга юбориши ёки бошқа Европа мамлакатларига экспорт қилиши мумкин.

2021 йилда дорилар соҳасидаги Европа ташкилоти Novavax вакцинаси бўйича ўз хулосасини бериши кутилмоқда.

Американинг Novavax компанияси томонидан ишлаб чиқилган COVID-19 га қарши NVX-CоV2373 вакцинаси АҚШ ва Мексикада ўтказилган кенг кўламли синовларда ушбу вирусга қарши, шу жумладан турли мутацияларга қарши 90 фоиз самарадорликни кўрсатди.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков


Сўнгги хабарлар