Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилади

BRUSSELS. Kazinform - Душанба куни Брюсселда Европа Иттифоқи ташқи ишлар кенгаши бўлиб ўтади, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилади
Фото: pixabay.com

ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати олий вакили Ж. Боррел бошчилигида Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат ташқи ишлар вазирлари йиғилишни маҳаллий вақт билан соат 09:30да бошлаши режалаштирилмоқда.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Яқин Шарқдаги вазиятни, жумладан, жойлардаги ва умуман минтақадаги воқеаларни муҳокама қилади. ЕИ вазирлари йиғилишда иштирок этадиган БМТнинг Ғазодаги гуманитар ёрдам ва қайта қуриш бўйича катта координатори Сигрид Кааг билан ҳам норасмий фикр алмашишади.

Бундан ташқари, европалик дипломатлар Украинадаги вазиятни муҳокама қилади. Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ўз ҳамкасблари билан видеоалоқа орқали боғланади.

Ташқи ишлар кенгаши Саҳелдаги вазият бўйича маслаҳатлашувлар ўтказади ва унинг минтақа билан алоқаларини муҳокама қилади.

Кенгаш бошланишидан олдин Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Рафаэль Мариано Гросси билан нонушта устида норасмий учрашув ўтказади.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар