Европа Иттифоқи атом энергетикасини «яшил» технология билан тенглаштириш масаласини кўриб чиқмоқда

«Бугун Европа Иттифоқи бу масалани кўриб чиқмоқда ва улар ҳам газ, ҳам атом энергиясини «яшил» технология билан тенглаштирмоқчи. Шунинг учун Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш учун барча шарт-шароитлар мавжуд ва бу масалани ҳал қилиш муҳим», - деди у.
Шунингдек, у атом энергетикасини ривожлантириш режаларини ҳам айтиб ўтди.
«Агар биз атом электр станциясини қурадиган бўлсак, у ишончли энергия етказиб берувчи ва Қозоғистон энергетика тизимида маневр қилишда мослашувчан бўлиши керак. 2035 йилга бориб биз мамлакатда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 6 фоизини атом энергиясига айлантириш ниятидамиз. Бу эса яқин келажакда электр энергиясига бўлган барча эҳтиёжимизни қондириш имконини беради. Шуни унутмаслигимиз керакки, атом энергетикасини ривожлантириш нафақат атом электр станцияларини қуриш, балки машинасозликни ҳам амалга оширади», - деди вазир.