13:20, 06 Апрель 2023 | GMT +6
Европа Иттифоқи аҳолиси 2100 йилга келиб 27,3 миллион кишига қисқаради
ASTANA. Kazinform - Европа Иттифоқи катта демографик ўзгаришлар ёқасида турибди, чунки янги прогнозлар аср охирига келиб аҳоли сони сезиларли даражада камайишига ишора қилмоқда. Бу ҳақда Kazinform Euronews телеканалига таяниб хабар беради.
Eurostat ҳисоб-китобларига кўра, 2100 йилга келиб аҳоли сони 6 фоизга ёки 27,3 миллион кишига камайиши мумкин.
COVID-19 пандемияси сабаб бўлган икки йиллик пасайишдан сўнг, Европа Иттифоқи аҳолиси 2022 йилда тиклана бошлади ва жорий йил бошида 451 миллионга етганлиги тахмин қилиняпти. Бу ўсиш кўп жиҳатдан украиналик қочқинларнинг кўплиги билан боғлиқ.
Прогноз қитъада туғилиш, ўлим ва миграция ҳақидаги маълумотлар асосида тузилган. Европа Иттифоқи статистика идорасининг сўнгги ҳисоботига кўра, блок аҳолиси ўсишда давом этади ва 2026 йилда 453 миллионга етади, 2100 йилга келиб 420 миллионга тушади.