Европа Иттифоқи 2035 йилга бориб бензинда ишлайдиган автомобил сотишни тақиқлаши мумкин
Ушбу чора ҳали Европа Кенгаши томонидан муҳокама қилиниши ва қонун қабул қилиниши керак. Агар қонун тасдиқланса, гибрид автомобиллар савдоси қисқаради ва аҳоли тўлалигича электромобилларга кўчади.
Бу чора Европа Иттифоқининг иқлим сиёсатининг бир қисмидир.
Автомобил саноати Европа иқтисодиётида муҳим ўрин тутади, ялпи ички маҳсулотнинг 7 фоизини ташкил этади ва 14,6 миллион кишини иш ўрни билан таъминлайди. Бироқ, транспорт иссиқхона газлари чиқиндиларининг ўсишига ҳисса қўшадиган ягона саноатдир. 2017 йилда карбонат ангидрид чиқиндиларининг 21 фоизи йўл транспортидан келиб чиққан.
Буюк Британия эса ўтган йили 2030 йилдан янги бензинли ва дизелли автомобиллар сотилишини тақиқлашини, янги гибридлар эса 2035 йилгача сотилишини эълон қилган эди.