Евро-2024: Қозоғистон ва Финляндия ўйинига ҳакамлар тайинланди

Қозоғистон ва Финляндия учрашуви 7 сентябрь куни пойтахт вақти билан соат 20:00да «Астана-Арена» стадионида бўлиб ўтади.
Ўйин «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Бош ҳакам - руминиялик Раду Петреску. Унга ҳамюртлари Раду Гингулиак ва Мирча Григориу ёрдам беришади. Ёрдамчи ҳакам - Руминиялик Марцел Бирсан.
Эслатиб ўтамиз, Раду Петреску бир йил аввал Қозоғистон терма жамоасининг Миллатлар лигаси доирасида Беларусга қарши ўйинида (2:1) ёрдамчи ҳакам бўлган эди.
Қозоғистон ва Финляндия беш марта тўқнаш келишган. Улардан бирида дуранг қайд этилган бўлса, тўрттасида финиялик футболчилар ғалаба қозонишган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача терма жамоа тўртта учрашув ўтказган. Қозоғистонлик футболчилар Словенияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, Дания (3:2), Сан-Марино (3:0), Шимолий Ирландия (1:0) терма жамоаларини мағлуб этишди.
Муаллиф: Адилжан Умбет