EURO-2026: Футзал бўйича Қозоғистон терма жамоаси бугун Данияга қарши баҳс олиб боради

ASTANА. Кazinform - Бугун футзал бўйича Қозоғистон терма жамоаси Данияга қарши 2026 йилги Европа чемпионати саралаш босқичидаги тўртинчи учрашувини ўтказади.

футзал
Фото: kff.kz

Миллий терма жамоа Олтинчи гуруҳда Арманистон, Дания ва Албания билан куч синашади.

Учрашув пойтахт вақти билан соат 19:20да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Гуруҳ ғолиби тўғридан-тўғри Европа чемпионатига йўлланма олади. Иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши 8 жамоа плей-офф ўйинини ўтказади.

Кейин терма жамоа 7 март куни ўз майдонида Албанияни қабул қилади, 12 март куни Арманистонга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоа бунгача саралаш босқичининг илк учрашувида Албанияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган, кейин Арманистон билан 4:4 ҳисобида дуранг ўйнаган, Данияга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Эслатиб ўтамиз, аввлроқ футзал бўйича Қозоғистон терма жамоаси EURО-2026 саралаш босқичини ғалаба билан бошлагани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар