EURО-2026: Футзал бўйича Қозоғистон терма жамоаси саралаш босқичини ғалаба билан бошлади

ASTANА. Кazinform – Футзал бўйича Қозоғистон терма жамоаси 2026 йилги Европа чемпионати саралаш босқичидаги илк ўйинини Албанияга қарши ўтказди.

футзал
Фото: kff.kz

Ўйиннинг биринчи бўлимида Қозоғистон терма жамоасидан Лео ўз имкониятини қўлдан бой бермади.

Иккинчи бўлимда Ақжол Дарибай 39-дақиқада якуний тўпни киритди.

Шу тариқа ҚР терма жамоаси рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Миллий терма жамоа Олтинчи гуруҳда Арманистон, Дания ва Албания билан куч синашади. Гуруҳ ғолиби тўғридан-тўғри Европа чемпионатига йўлланма олади. Иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши 8 жамоа плей-офф ўйинини ўтказади.

Саралаш ўйинлари 2024 йил 13 декабрдан 2025 йил 12 мартгача давом этади.

Энди ҚР терма жамоаси 18 декабрь куни ўз майдонида Арманистонни қабул қилади.

2025 йилнинг 1 февраль куни улар Данияга қарши меҳмонда, кейин эса 5 февраль куни ўз майдонида мазкур жамоага қарши ўз маҳоратини намойиш этади.

Шунингдек, 7 март куни Албанияни қабул қилади, 12 март куни эса Арманистонга ташриф буюради.

Бош мураббий Рикардо Кака Албания ва Арманистонга қарши иккита ўйин учун қайдномага 17 нафар ўйинчини киритди.

Сўнгги хабарлар