EURO 2024: Хорватия ва Албания жамоалари дуранг ўйнади

Футбол
Фото: championat.com

ASTANА. Kazinform - Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати олтинчи ўйинида B гуруҳи 2-турида Хорватия ва Албания терма жамоалари дуранг ўйнади.

Учрашувда албаниялик футболчилар тезкор гол уришди. Уни 11-дақиқада Казим Лячи ўз ҳисобига ёзди.

Хорватия терма жамоасидан Андрей Крамарич 74-дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлса, 76-дақиқада албаниялик Клаус Гясула автогол муаллифига айланди.

Ўйиннинг 95-дақиқасида Клаус Гясула рақиб дарвозасига гол уриб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа жамоаларни 2:2 ҳисоби қаноатлантиришди.

Энди мазкур гуруҳдан жой олган Италия ва Испания учрашуви 20 июнь куни бўлиб ўтади.

24 июнь куни бўлиб ўтадиган учинчи босқичда Хорватия ва Италия, Албания ва Испания терма жамоалари куч синашади.

Сўнгги хабарлар
telegram