EURO 2024: Бугун қайси жамоалар ўйнайди

футбол
Фото: instagram.com/euro2024

ASTANA. Kazinform – Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатининг еттинчи тури – 20 июнь куни учта ўйин бўлиб ўтади.

Соат 18:00да “C” гуруҳида биринчи Словения ва Сербия терма жамоалари ўйнайди.

Учрашув Мюнхендаги «Альянц-арена» стадионида бўлиб ўтади.

Икки жамоа бунгача тўрт марта тўқнаш келишган. Жамоалар бирин-кетин ғалаба қозонишган бўлса, иккита ўйин дуранг билан якунланган.

Ушбу гуруҳдан жой олган Дания - Англия учрашуви соат 22:00да бошланади.

Ҳозирга қадар терма жамоалар 22та ўйинда тўқнаш келган, 4тасида Дания, 13тасида Англия ғалаба қозонган, қолганлари дуранг қайд этган.

Учрашув Франкфуртдаги «Дойче Банк Парк» стадионида бўлиб ўтади.

Биринчи турда Словения ва Дания 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Сербия Англияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шунингдек, Испания - Италия учрашуви соат 00.00 гa белгиланган.

Ўйин Гельзенкирхендаги «Фельтинс-Арена» стадионида бўлиб ўтади.

Биринчи турда Испания Хорватияни 3:0, Италия Албанияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Жамоалар шу пайтгача 41 марта тўқнаш келишган бўлиб, уларнинг 14 таси Испания, 11 таси Италиянинг устунлиги билан якунланган бўлса, қолганлари дуранг билан кифояланган.

Бу гуруҳда 19 июнь куни 2-турда Албания ва Хорватия терма жамоалари 2:2 ҳисобида ўйнади.

Испания ва Италия уч очко билан йўл бошида турибди. Албания ва Хорватия термаларида биттадан очко бор.

Барча ўйинлар Qazsport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, 19 июнь куни “А” гуруҳи 2-турида Германия Венгрияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Шотландия ва Швейцария 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

Сўнгги хабарлар
telegram