EURO 2024: 1/8 финал учрашувлари бугун бошланади
ASTANA. Кazinform — Бугун, 29 июнь куни футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати 1/8 финал босқичи доирасида иккита ўйин бўлиб ўтади.

Шу куни соат 21.00 да Швейцария ва Италия терма жамоалари беллашади.
Учрашув Берлиндаги «Олимпиаштадион» стадионида бўлиб ўтади.
А гуруҳида Швейцария Венгрияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди, Шотландия ва Германия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
В гуруҳида Италия Албанияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди, Испанияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва Хорватия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ҳозиргача жамоалар 61 марта тўқнаш келишган, 8 марта Швейцария, 29 марта Италия ғалаба қозонган, қолганларида дуранг қайд этилган.
Соат 00:00да эса Германия ва Дания учрашуви бошланади.
Ўйин Дортмунддаги «Сигнал Идуна Парк» стадионида бўлиб ўтади.
А гуруҳида иштирок этаётган Германия Шотландияни 5:1, Венгрияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва Швейцария билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
С гуруҳида тўп сураётган Дания терма жамоаси Словения ва Англия билан 1:1, Сербия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Икки рақиб 20 марта тўқнаш келган, 9 марта Германия, 7 марта Дания ғалаба қозонган, қолганларида эса ғолиб аниқланмаган.
Ўйинлар «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.