Этномаданий бирлашмалар ҚР Президенти ташаббусларини қўллаб-қувватлади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Этномаданий бирлашмалар Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббусларини қўллаб-қувватлади, деб хабар беради Кazinform.

«Биз, республика этномаданий бирлашмалари раҳбарлари қўшма йиғилишда қуйидагиларни маълум қиламиз.

Россия-Украина можароси туфайли халқаро вазият кескинлашиб бораётган бир шароитда Президент Қ. Тоқаев ҳақли равишда халқаро аудитория эътиборини кенг қамровли мулоқотни ривожлантириш зарурлигига қаратмоқда.

«Аmanat» партиясининг съездида сўзлаган нутқида «Бизнинг позициямиз давлатимиз хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашдан иборат. 2010 йилда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитига мезбонлик қилган давлат сифатида биз Евроосиё хавфсизлигининг яхлитлиги тамойилига содиқмиз...

Шунинг учун биз икки давлатни музокаралар столида консенсусга, келишувга ва муросага чақирамиз. Бошқа йўл йўқ. Яхши жанжалдан ёмон аҳиллик яхши. Тинчликсиз тараққиёт бўлмайди», - дея таъкидлади.

Айни пайтда жаҳонда геосиёсий кескинлик кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб даврда жамиятимизнинг ички ҳамжиҳатлигини сақлаш вазифаси тобора долзарб ва аҳамиятли бўлиб бормоқда. Биз барча масъул жамоат кучларини, фуқароларимизни Давлат раҳбари Қ.К.Тоқаевнинг янги йўналиши атрофида жипслашишга, миллий бирлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, мамлакат тараққиётига йўналтирилган бунёдкорлик сиёсатини қўллаб-қувватлашга чақирамиз.

Ҳар бир хонадонда осуда осмон, фаровонликни сақлаш келажак авлод олдидаги муқаддас умумий бурчимиз эканлигига қатъий ишонамиз.

Келинг, биргаликда янги Қозоғистонни қурамиз!«, дейилади Этномаданий бирлашмалар баёнотида.

Сўнгги хабарлар