Эртага Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Туркияга боради

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 6 июнь куни расмий ташриф билан Анқарага боради, деб хабар беради Каzinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Ердоған
Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

Ташриф дастурига кўра, икки давлат раҳбарлари раислигида Анқарада стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Унинг доирасида Ўзбекистон-Туркия муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.

Музокаралар чоғида ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси, “яшил” энергетика, тўқимачилик, фармацевтика ва аграр соҳада лойиҳаларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилади.

Учрашув якунлари бўйича бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Туркия президентлари икки мамлакат етакчи корхоналари раҳбарлари билан биринчи қўшма йиғилиш ўтказади.

Сўнгги хабарлар