Эртага Қозоғистонда рейслар бир соат олдин амалга оширилади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда эртадан бошлаб ягона вақт минтақасига ўтиши туфайли поезд ва самолёт йўловчиларига хабар берилди.

2024 йил 29 февралдан 1 мартгача соат 00:00 дан бошлаб Қозоғистон ягона вақт минтақасига ўтади.
Шу муносабат билан “Самруқ-Қазна” миллий фаровонлик жамғармасига қарашли “Қазақстан темір жолы”, «Air Astana», «Qazaq Air» компаниялари йўловчиларни хабардор қилишда давом этмоқда.
“Йўловчилар соатларини ягона вақт зонасига ўзгартиришни унутмасликлари керак. Поездлар чиптада кўрсатилган вақтга мувофиқ келади ва жўнайди. 1 март куни соат 00:01 да (Астана вақти билан) бошланадиган авиақатновлар чиптада кўрсатилган вақтдан 1 соат олдин амалга оширилади”, — дейилади жамғарма хабарида.
Шунингдек, хабарда аэропортларнинг Call-марказлари орқали парвозлар жадвалини аниқлаштириш зарурлиги қайд этилган (SMS ва электрон почтага юборилади).