18:13, 01 Июнь 2020 | GMT +6
Эртага Қозоғистонда 44 даражагача иссиқ бўлади
NUR-SULTAN. Kazinform – Ноқулай об-ҳаво туфайли Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида огоҳлантиришлар тарқатилди, дея хабар беради «Kazinform» «Казгидромет» РДК матбуот хизматига таяниб.
2 июнь куни:
Ақмола вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ бўлади. Шамол шимоли-ғарбдан, шимоли-шарқдан эсади, баъзи жойларда тезлиги 15-20 м/с гача етади.
Кундузи Кўкшетау шаҳрида момақалдироқ бўлади. Шамол шимоли-ғарбдан, шимоли-шарқдан эсади. Тезлиги 15-20 м/с.
Нур-Султанда момақалдироқ бўлади. Шамол шимоли-ғарбий, шимолий-шарқдан 15-18 м/с тезликда эсади.
Кундузи Қизилўрда вилоятида ҳаво ҳарорати 44 даража иссиқ бўлади.
Қостанай вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ бўлади. Шимоли-ғарбдан шамолнинг тезлиги баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди.
Атирау вилоятининг айрим жойларида 35-38 даража иссиқ бўлади.
Атирау шаҳрида 35-37 даража иссиқ бўлади.
2-4 июнь кунлари кундузи Туркистон вилояти ва вилоят марказининг кўп қисмида 40-42 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.