22:30, 16 Февраль 2022 | GMT +5
Эртага Қасим-Жомарт Тоқаев январ воқеаларининг сабаб ва оқибатларини теран тушунтириб беради
NUR-SULTAN. Kazinform – Эртага, 17 феврал куни соат 20:30да «QAZAQSTAN» миллий телеканалида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг суҳбати намойиш этилади. Бу ҳақда Kazinform Президент телерадио мажмуасига таяниб хабар беради.

Мулоқот чоғида Президент фожиали январ воқеаларининг сабаб ва оқибатлари ҳамда бўлажак сиёсий-ижтимоий ислоҳотлар, Қозоғистоннинг ташқи сиёсатдаги стратегик шериклари билан муносабатлари, қабул қилинган қарорлар ҳақидаги саволларга жавоб беради.