Эртага Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти билан норасмий учрашув ўтказади

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Хива шаҳрида норасмий учрашув ўтказади, деб хабар беради Ақорда.

Мириеев
Фото: akorda.kz

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли масалаларини, шунингдек, минтақавий кун тартибини муҳокама қилишлари режалаштирилган.

Бундан аввал Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Чимкент-Самара трассасида юз берган ЙТҲда саккиз нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдиргани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар