Эртага Чимкентда кун ўта иссиқ бўлади
Чимкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар департаменти аҳолини эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилишлари ҳақида огоҳлантирмоқда.
Чунки иссиқ ҳаво юрак-қон томир касалликлари, артериал гипертензия билан оғриган, шунингдек, юрак хуружи ва инсульт хавфи остида бўлганлар учун хавфлидир.
«Кўчага бош кийимсиз чиқманг, қариялар ва болалар қуёш нурига тушмаслик учун кундузи сайр қилмагани маъқул. Жисмоний машқлар тўхтатилиши керак. Сурункали хасталикка чалинганлар шифокор кўрсатмаларига қатъий амал қилиши, ёзиб берган дори-дармонларни ўз вақтида қабул қилиши керак», – дейди мутахассислар.
Шунингдек, ташналикни қондириш учун эрталаб ва кечқурун кўпроқ сув ичиш кераклигини эслатади. Ва иложи бўлса, газланган ширин ичимликлардан воз кечиш яхшироқдир.
Бундан ташқари, шошилинч хизматлар болаларга иссиқ кунда алоҳида эътибор бериш кераклигини эслатади.