Эроннинг жануби-ғарбида 5 магнитудали зилзила содир бўлди
ASTANА. Кazinform – Эроннинг жануби-ғарбидаги Хузистон провинциясида Рихтер шкаласи бўйича 5 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар беради Аnadolu агентлиги.
Эрон Миллий сейсмология марказининг маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Дизфул округидаги Сардашт туманининг маъмурий маркази Саланд шаҳри яқинида бўлган.
Зилзила маҳаллий вақт билан соат 05:55 да қайд этилган.
Зилзила Хузистон провинциясининг маъмурий маркази Аҳваз шаҳрида, шунингдек, Эндимешк ва Дизфуль шаҳарларида ҳам сезилган.
Зилзила эпицентри 8 километр чуқурликда жойлашган. Ҳозирда вайронагарчилик ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Хабар қилинишича, Қизил Ярим Ой қутқарув гуруҳлари зарарни баҳолаш учун ҳудудга юборилган.