Эронлик инвесторлар Ақтау шаҳрида фармацевтика заводи қуриш ниятида
Икки томонлама учрашувда «NIAK» асосчиси Хьюман Байат Aқтау шаҳридаги махсус иқтисодий зонада фармацевтика заводи лойиҳасини амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Тўрт босқичли лойиҳага инвесторлар 40 миллион доллар сармоя киритади. Биринчи босқични жорий йил охиригача ишга тушириш режалаштирилган. Aйни пайтда «Aқтау денгиз порти» махсус иқтисодий зонаси билан шартнома тузилиб, корхона қуриш учун ер майдони ажратилган. Шунингдек, тайёр бино билан таъминлаш режалаштирилган.
Компания ойига 2 миллион шиша дезинфекциялаш воситаси ишлаб чиқаради. Хусусан, антисептиклар, йод, дока ва ниқоблар ишлаб чиқарилади. Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, 100 киши доимий иш билан таъминланади.
Нурлан Ноғаев вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга, янги иш ўринлари яратишга ижобий туртки берадиган бундай ташаббусларни маҳаллий ижро ҳокимияти органлари қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади.