Эронда президентлик сайлови бошланди

Ирандағы сайлау
Фото: Тasnim

Мамлакатнинг раҳнамоси Оятуллоҳ Саййид Али Хоманаий сайлов жараёнлари бошланиши биланоқ овоз берди ва барча эронликларни сайловда фаол иштирок этишга чақирди. Шунингдек, у овоз берганидан кейин Эрон халқи учун энг яхши кунлар ва йиллар келишини сўраб дуо қилди. У сайловда иштирок этиш ҳар нарсадан муҳим эканини таъкидлади.

“Эрон Ислом Республикасининг дунёда давом этиши, шаъни, қадр-қиммати ва қудрати халқнинг борлигига боғлиқ”, – деган Хоманаий.

Мамлакат бўйлаб сайлов участкалари маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8:00 да очилди ва сайлов жараёни ўн соат давом этади. Бироқ, зарурат туғилса, мамлакат Ички ишлар вазирлиги сайлов муддатини узайтириши мумкин.

Мамлакат ичида ва хорижда давом этаётган сайловларда 61 миллион 450 мингдан ортиқ эронлик сайловчилар иштирок этиши мумкин. 2006 йил 28 июнда ёки ундан олдин туғилган эронлик овоз бериш ҳуқуқига эга.

Мамлакат бўйлаб 59 мингга яқин сайлов участкаси, жумладан, 15 мингдан ортиқ кўчма участка ташкил этилган. Чет эллардаги Эрон фуқароларининг сайловда иштирок этиши учун 100 та давлатда жами 340 та сайлов участкаси ҳам ташкил этилган.

Эрон президенти Иброҳим Раисий май ойида вафот этгани учун сайловлар муддатидан бир йил олдин ўтказилмоқда. 1979 йилдаги Ислом инқилоби ғалабасидан кейинги 14-янги маъмурият ҳокимиятни июнь охири ёки июль ойи бошида ўз зиммасига олади ва тўрт йил давомида ўз лавозимини эгаллайди.

Сўнгги хабарлар