Эронда 15 та компания Қозоғистон маҳсулотларини намойиш этди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Теҳронда Қозоғистоннинг бизнес миссияси муваффақиятли ўтказилди. Бу сўнгги 5 ой ичида Қозоғистоннинг Эронга иккинчи савдо-иқтисодий миссияси, деб хабар беради primeminister.kz.

Қозоғистон бизнеси озиқ-овқат саноати, қурилиш саноати, кимё саноати, IТ-саноати, металл прокат ва бошқа соҳаларда фаолият юритадиган 15 та корхона намойиш этди.

Хусусан, гўшт, ун, тухум, макарон, музқаймоқ, ўсимлик ёғи, дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари Эрон бизнеси билан музокараларда иштирок этди.


Кимёвий маҳсулотлар, пўлат симлар, металл бочкалар, телекоммуникация ускуналари ва модемлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳам бор. Қозоғистон бизнесининг Эрондаги савдо-иқтисодий миссияси ташкилотчиси «QazTrade» АЖ экспортни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ягона оператор ҳисобланади.

Савдо-иқтисодий миссияни очар экан, Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов Эрон Қозоғистоннинг энг муҳим савдо ҳамкорларидан бири эканлигини таъкидлади.

«Биз Қозоғистон-Эрон ўзаро савдо-иқтисодий муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришга, айниқса, мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-сотиқни ривожлантиришга катта аҳамият берамиз», — деди Б. Султонов.

Мамлакатлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун салмоқли салоҳиятга эга эканини таъкидланди.

Шу билан бирга, Қозоғистон компаниялари Эронга 162,3 миллион долларлик қайта ишланган маҳсулотлар, жумладан, металлургия, озиқ-овқат, машинасозлик, фармацевтика, қурилиш материаллари экспортини оширишга тайёр.

Б. Султановнинг сўзларига кўра, Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўли ишга туширилгандан сўнг экспорт ҳажми 5 баробарга ошган, юк ташиш қуввати 10 миллион тоннага яқин.

«Бугунги кунда ушбу йўналиш орқали Эрон Россия ва Хитой бозорларига чиқиш имкониятига эга, бу эса ўз навбатида мамлакатимизга Форс кўрфазининг барча мамлакатларига кириш имконини беради. Ягона қулай тариф сиёсатини олиб бориш Қозоғистон-Туркманистон-Эрон йўналиши бўйича юк ташиш ҳажмини оширади ва бутун мамлакатларимиз транзит-транспорт соҳасини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади. Шунинг учун бугунги кундаги вазифамиз шу ҳудудга эътибор қаратиш», - деди Б. Султанов Теҳрондаги савдо-иқтисодий миссияси иштирокчиларига.


Савдо-иқтисодий миссияси доирасида Қозоғистон ишбилармонлари Эроннинг саноат бирлашмалари (Электрон ускуналар, Саноат ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар уюшмаси, Металлургия саноати уюшмаси, Гўшт ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар уюшмаси, Озиқ-овқат ассоциацияси) билан учрашди.

Шунингдек, у Эрондаги энг йирик ритейлерлардан бири (Франциянинг Cаrrefour трансмиллий ритейлер компаниясининг Эрондаги шўъба корхонаси) Huper Star фаолияти билан танишди. B2B музокаралари якунида Қозоғистон ва Эрон компаниялари ўртасида 14 миллион долларлик бир қанча шартномалар имзоланди.

Хусусан, Эронга гўшт, ун, музқаймоқ ва ўсимлик ёғи етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди. «QazTrade» АЖ ва Эроннинг Савдони ривожлантириш ташкилоти ҳам товар айирбошлаш ҳажмини 100 миллион долларга ошириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.


Сўнгги хабарлар