Эрон Форс кўрфази ва Уммон денгизидаги ҳодисани шубҳали деб атади

Шу билан бирга, Саид Хатибзода Эрон Ислом Республикасининг Форс кўрфази ва Уммон денгизида барқарорлик ва хавфсизликни ўрнатиш ва сақлаш сиёсатини тасдиқлади, дея хабар беради IRNA ахборот агентлиги.
«Эрон, агар керак бўлса, минтақадаги транзит кемаларига ёрдам бериб, денгиз хизматларини кўрсатишга тайёр», - деди у.
Хатибзода, шунингдек, савдо кемаларининг навигация тизимларида муаммолар юзага келганда, Эрон Ислом Республикаси ёрдам кўрсатишга ва бу масалани синчиклаб ўрганишга тайёрлигини билдирди.
Аввалроқ инглиз манбалари Эрон ҳарбийлари ёки уларга бўйсунувчилар Asphalt Princess танкерини қўлга киритиши мумкинлигини башорат қилишганди, деб ёзади Reyters.
Аввалроқ, Британия денгиз транспорти агентлиги БААнинг Эль-Фужайра амирлиги соҳиллари яқинида «эҳтимолий ўғирлик» ҳақида хабар берган эди.
The Times газетаси мудофаа бўйича муҳаррири ўзининг Twitterдаги саҳифасида Британия манбалари Asphalt Princess танкерини ўғирлаб кетиш мумкинлиги ҳақида хабар берганини ёзди. Уларнинг фикрича, Эрон ҳарбийлари ёки уларга бўйсунувчилар кемага ўтиришган.