Ернар Баспаев Қозоғистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси этиб тайинланди

None
Фото: akorda.kz
ASTANA. Kazinform – Ернар Женисули Баспаев Давлат раҳбарининг Фармони билан Қозоғистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси лавозимига тайинланди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Ернар Баспаев 1979 йилда туғилган. Қозоғистон давлат юридик академиясини, Х.Досмуҳамедов номидаги Атирау давлат университетини, Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Касби ҳуқуқшунос, иқтисод ва бизнес бакалаври, бизнес бошқаруви магистри.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Муаллифлик ҳуқуқи қўмитаси етакчи мутахассиси сифатида бошлаган.

2002-2006 йилларда Адлия вазирлигининг Рўйхатга олиш хизмати қўмитасининг аҳолини рўйхатга олиш ишларини ташкил этиш бошқармаси бош мутахассиси, бошлиқ ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2006-2010 йилларда Олий суд ҳузуридаги Суд-ҳуқуқ бошқаруви қўмитаси бўлим мудири лавозимида ишлаган. Олий суд аппарати сектор мудири, бўлим мудири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2010 йилда Атирау вилояти адлия бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

2013-2019 йилларда Атирау вилояти ҳокими аппарати раҳбари бўлган.

2019-2022 йилларда Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси давлат инспектори лавозимида ишлаган.

Давлат раҳбарининг 2022 йил 13 апрелдаги Фармони билан Қозоғистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси – Қозоғистон Республикаси Президенти Администрациясининг Мурожаатлар кўриб чиқилишини назорат қилиш бўлими мудири этиб тайинланган эди.

2022 йил 9 декабрда Давлат раҳбарининг Фармони билан Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари этиб тайинланган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram