12:50, 29 Март 2023 | GMT +5
Ерлан Қошанов ҚР Парламенти Мажилиси раиси этиб сайланди
ASTANА. Kazinform «АМАNAT» партияси раиси Ерлан Қошанов ҚР Парламенти Мажлиси раиси этиб сайланди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
«Мен «АМANAT» партияси раиси Ерлан Жақанули Қошанов номзодини таклиф қиламан. Ерлан Жаканули ҳудудларда ишлади, ўзини профессионал давлат хизматчиси сифатида кўрсатди. У биринчи чақириқ Сенат депутати, Қарағанди вилояти ҳокими, Президент Админстрацияси раҳбари, шунингдек, VII чақириқ Мажилис раиси, «АМАNAT» партияси раиси бўлган, - деди аввалроқ Мажилис депутати Бақтиқожа Измухабетов.
Депутатлар Ерлан Қошанов номзоди бўйича яширин овоз бериш учун бюллетенни тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Саноқ комиссияси яширин овоз бериш ўтказди ва унинг натижаларини аниқлади, унда Ерлан Қошановнинг номзоди бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Муаллиф: Ақбота Кузекбай