Ерлан Кошанов ҚР Парламенти Мажилиси Раиси бўлди

Ерлан Жақанули Қошанов 1962 йилда Қарағанди вилоятида туғилган. 1984 йилда Қарағанди политехника институтини тамомлаган. 1999 йил Қозоғистон давлат бошқарув академиясини тамомлаган.
Институтни тамомлагач, Жезқазған кон-металлургия комбинати бойитиш фабрикасида механик, бригадир бўлиб ишлаган.
1988-1990 йиллар - Қишлоқ ёшлари билан ишлаш бўлими ходими ва инструктори, Қозоғистон ВЛКСМ Жезқазған вилояти ёшлар масалалари ижтимоий-иқтисодий бўлими бошлиғи.
1990-1995 йиллар – Жезқазған вилоят қўмитасининг ташқи иқтисодий алоқалар қўмитаси етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи, раис ўринбосари, раиси.
1995-1999 йиллар - Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати.
1999-2001 йиллар - Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг Қозоғистон Республикаси Парламентидаги вакили.
2001-2003 - Қозоғистон Республикаси Бош вазири Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг Қозоғистон Республикаси Парламентидаги вакили.
2003-2006 йиллар - Қозоғистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазири ўринбосари.
2006-2007 йиллар - Қозоғистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси.
2007-2012 - Қозоғистон Республикаси Бош вазири канцелярияцияси раҳбарининг ўринбосари - Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг Қозоғистон Республикаси Парламентидаги вакили.
2012-2017 йиллар - Қозоғистон Республикаси Бош вазири канцелярияси раҳбари.
2017-2019 йиллар - Қарағанда вилояти ҳокими.
2019-йилдан буён давлат раҳбари фармони билан Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
«Парасат» (2013), «Қурмет» (2007) ордени ва эсдалик медаллари билан тақдирланган.
Қозоқ, рус ва немис тилларини билади.