10:51, 17 Август 2022 | GMT +5
                                        Ереванда вайрон бўлган савдо марказида 4 тонна портлаш хавфи бор модда бўлган
                                            EREVAN. Kazinform - Қутқарувчилар Сурмалу савдо маркази ҳудудида қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, савдо марказида портлашдан олдин 4 тонна портлаш хавфи юқори моддалар бўлган. Бу ҳақда фавқулодда вазиятлар вазири Армен Памбухчян маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Арменпресс агентлигига таяниб.
                                        
                                        
                                     
                                              Армен Памбухчяннинг сўзларига кўра, қидирув-қутқарув ишлари якунлангач, бинонинг қолган қисмини демонтаж қилиш масаласи муҳокама қилинади.
Ертўла ёки омборхоналарда ҳали ҳам портловчи моддалар бўлиши мумкинми, деган саволга жавобан вазир ҳудуднинг 50-60 фоизи тозаланганини айтди. Унинг наздида агар шундай материаллар бўлса, улар аллақачон топилган бўларди.
«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, портлашдан олдин 4 тонна портлаш хавфи юқори модда бўлган», — дея қўшимча қилди вазир.
Фото: armenpress.am