13:16, 04 Апрель 2023 | GMT +6
Эрдоған турк электромобилининг биринчи эгаси бўлди
ANKARA. Kazinform – Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған турк дизайнидаги Togg T10X электромобилининг биринчи эгаси бўлди, дея хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.
Анкарадаги Президент мажмуида автомобиль калитларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
«Бугундан бошлаб биз Toggни йўлларда кўрамиз», – деди Туркия Президенти тадбирдаги нутқида.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, биринчи «Togg» электромобилининг яратилиши ва ишлаб чиқилиши, шу билан бирга унинг бугунги даражага кўтарилиши технологик ва иқтисодий тараққиёт, мамлакатнинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътибори рамзидир.
Президент Эрдоған Togg нафақат Туркияда, балки бутун дунёда автомобиль ихлосмандлари орасида шуҳрат қозонишига ишонч билдирди.
Туркияда ишлаб чиқарилган илк электромобиль модели – Togg T10Xни харид қилиш учун ариза бериш жараёни бошланганидан бери жами 177 467 та олдиндан буюртма олинди.
Фото: aa.com.tr