ЕОИИга аъзо давлатлар раҳбарлари Евроосиё иқтисодий форуми доирасидаги кўргазмага ташриф буюрди
ASTANA. Kazinform — Форумда Қозоғистон, Россия, Беларусь, Қирғизистон президентлари ва делегациялар раҳбарларига илғор технологик ва рақамли ечимлар, шунингдек, Халқаро Alem.ai сунъий интеллект марказининг имкониятлари кўргазмаси тақдим этилди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.
Ҳурматли меҳмонлар Сунъий интеллект музейи экспонатлари ва ЕОИИга аъзо давлатлар стендлари билан танишдилар. Қозоғистон томони рақамлаштириш ва сунъий интеллект соҳасидаги асосий ташаббусларини, жумладан, Astana Smart City, Alem GPT, Smart Data Finance, Smart Cargo+Keden ва бошқа лойиҳаларни тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча пойтахтда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида V Евроосиё иқтисодий форумининг (ЕИФ-2026) ялпи мажлиси бўлиб ўтди.