ЕОИИда 11 февралдан бошлаб юклар навигацион пломбалар орқали назорат қилинади
АSTANА. Kazinform — Жорий йилнинг 11 февралдан бошлаб Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳудудида навигацион пломбалардан фойдаланиш орқали товарларни назорат қилиш тизими кучга киради.
Мазкур қарор Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати томонидан ўтган йилнинг 23 сентябрида (№ 84) 2022 йил 19 апрелдаги навигацион пломбалардан фойдаланиш тўғрисидаги келишув доирасида қабул қилинган.
Назорат тизими босқичма-босқич жорий этилади ва автомобиль, темирйўл транспортида ташиладиган юкларга нисбатан қўлланилади. У божхона транзити ва экспорт жараёнларини амалга оширишда, шунингдек, Иттифоққа аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро савдо доирасида қўлланилади.
Бизнес вакилларини, жумладан, ташувчиларни, экспедиторларни ва логистик жараёнларда иштирок этувчи барча томонларни ташишнинг узлуксизлигини таъминлаш ва етказиб бериш муддатларини сақлаш учун ЕОИИ ва Қозоғистон Республикаси қонунчилиги талабларига риоя қилишга чақирилади.
Эслатиб ўтамиз, ЕОИИдан экспорт қилинадиган товарларнинг келиб чиқишини аниқлаш механизми белгиланди.