ЕОИИ президентлари Астанага етиб келишди
ASTANA. Kazinform — Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо икки давлат раҳбарлари Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этиш учун Астанага етиб келишди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Келувчилар орасида Беларусь Президенти Александр Лукашенко ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳам бор.
Евроосиё иқтисодий форумига аъзо давлатлар раҳбарлари Евроосиё иқтисодий форумининг ялпи мажлисида иштирок этадилар. Иштирокчилар орасида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь Президенти Александр Лукашенко ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров бор.
Шуни таъкидлаш жоизки, 29 май куни Астонада Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Тоқаев ва Путин музокаралари: яхши қўшничиликнинг етти тамойили, АЭСга оид ҳужжатлар имзоланди.