Енгил атлетика бўйича Silk Road to Paris турнирида Қозоғистон 4 та медални қўлга киритди

Жеңіл атлетикадан Silk Road to Paris турнирінде ел қоржынына 4 медаль түсті
Фото: Olympic.kz

ASTANA. Kazinform - Ўзбекистон пойтахти Тошкентда енгил атлетика бўйича Silk Road to Paris халқаро турнири якунланди.

Миллий олимпия қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур мусобақада Қозоғистон терма жамоаси тўртта медални қўлга киритди.

Хусусан, 200 метрга югуришда Ольга Сафронова, баландликка сакрашда Елизавета Матвеева, 110 метрга тўсиқлар оша югуришда Давид Ефремов чемпион бўлди.

100 метрга тўсиқлар оша югуришда Юлия Башманова бронза медалини қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар
telegram