Энергия компаниялари қиш мавсумига 95 фоиз тайёр – вазир

ASTANA. Kazinform – ҚР Энергетика вазири Болат Ақшолақов Ҳукумат йиғилишида мамлакат энергия ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчиларининг қиш мавсумига тайёргарлиги ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Ўтган йиллардаги энергетика тизими динамикасини ҳисобга олган ҳолда, бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, 2022-2023 йиллар куз-қиш даврида энергетика тизимидаги энг юқори юкланиш 16,1 ГВт атрофида бўлиши кутилмоқда», - деди Болат Ақшолақов.

Унга кўра, ҳудудлардаги энергия ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи ташкилотларнинг тайёргарлиги 95 фоизга етди.

«Энергетика манбалари омборларида 4,1 миллион тонна кўмир ва 81 минг тонна мазут сақланган бўлиб, бу тасдиқланган меъёрга тўғри келади. Энергия ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи ташкилотларга куз-қиш мавсуми учун меҳнатга шайлик паспортларини бериш тартиби якунланди. Натижада энергия ишлаб чиқарувчи ташкилотларга 95 та, етказиб берувчи ташкилотларига 66 та паспорт берилди. Умуман олганда, вазирлик, айниқса, қайд этилган ҳудудларда иситиш мавсумининг боришини мунтазам назорат қилиб боради», - деди вазир.



Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар