Энергетика вазири нефт нархи ошса, Қозоғистонга қандай таъсир кўрсатишини айтди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг энергетика вазири Болат Ақшолақов нефт нархи ошишининг ижобий ва салбий томонларини қайд этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Ҳа, нефтнинг бир баррели 96 долларга етиши мумкинлиги ҳақида хабарлар бор. Нефт нархи қанчалик баланд бўлса, бюджет ва Миллий жамғарманинг даромадлари шунчалик юқори бўлади. Биз жорий йилда 87,5 миллион тонна нефт қазиб олишни режалаштирганмиз. Унинг 17,9 миллион тоннаси мамлакатимизда қайта ишлашга жўнатилади», — деди Болат Ақшолақов.

Вазирнинг айтишича, қолган нефтнинг ҳаммаси экспорт қилинишини ҳисобга олсак, солиқ тушумлари ошиши мумкин. Бироқ, у бу тенденциянинг баъзи камчиликлари борлигини таъкидлади.

«Агар нефт нархи жуда юқори бўлса, бу унчалик яхши эмас. Чунки барча комбинацияланган сарф материаллари нархи: қувур маҳсулотлари, кимёвий реагентлар ошади. Яъни, нефт қазиб олиш учун керак бўлган турли материаллар қимматлашади. Кейинчалик, нефт нархи тушиб кетса ҳам, бу маҳсулотларнинг нархи ўзгармайди. Нефт компаниялари аллақачон бундан азият чекмоқда. Шу боис, менимча, қулай нарх даҳлизи 80 доллардан бироз баландроқ бўлса яхши бўлади. Бу жаҳон бозорида ҳам ўз аксини топмоқда», — деди энергетика вазири.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар