Энергетика вазири АЭС қуриш бўйича позициясини маълум қилди
«Бугунгача қандай позицияда бўлсак, ўша позицияда қолаверамиз. Қўшимча энергия манбалари бўлса уни албатта кўриб чиқамиз. Ҳозирда республика энергия билан ўзини ўзи тўлиқ таъминламоқда. Ҳатто, электр энергиясининг бир қисми экспортга ҳам юборилади», - деди Нурлан Ноғаев Ҳукумат мажлиси кулуарида.
Вазирнинг айтишича, ҳозирда мамлакатимизни электр энергияси билан таъминлаш масаласини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар кўриб чиқилмоқда.
«Яқинда Атирау вилоятидаги махсус иқтисодий ҳудудда республика аҳамиятига эга 310 мегаватт қувватига эга Қарабатан газ-қувур электр станцияси фойдаланишга берилди», - деди у.
«Яъни АЭС қуриш масаласи ёпилди дейиш мумкинми?» деган саволга вазир: «ёпилди дейишга асос йўқ, аввалги ҳолатида турибди» деб жавоб берди.
Муаллиф: Аян Бекенўғли