Энди Қозоғистонда телефон рақамини рўйхатдан ўтказишдан аввал одамнинг юзини сканерлайди

Вазирнинг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган «Алоқа хизматлари кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига «биометрик маълумотлар» атамаси киритилган.
Бу абонентнинг физиологик ва биологик хусусиятларини тавсифловчи шахсий маълумотлардир.
«Абонент қурилмалари республика фуқаролари кундалик ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Ҳозирда телекоммуникация операторлари мобил алоқа абонентларини тегишли идентификациясиз онлайн хизмат орқали рўйхатдан ўтказмоқда. Бошқа одамларнинг шахсий маълумотларини абонент рақамларига рўйхатдан ўтказадиган ва молия соҳасида жиноят содир этган фирибгарлар бу муаммодан фойдаланадилар. Шундай қилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тезкор қидирув фаолиятини олиб боришда тўғри маълумотга эга бўлмайдилар. Ушбу жиноятларни камайтириш ва олдини олиш мақсадида абонентларни биометрик идентификациядан фойдаланган ҳолда рўйхатга олиш қарори қабул қилинди», — дейилади вазир Бағдат Мусиннинг Ashyq НҲА порталида эълон қилинган буйруғи лойиҳасида.
Агар янги талаб жорий этилса, уяли алоқа операторлари абонентлардан биометрик маълумотларни (инсон юзи) йиғади ва шундан сўнг хизмат кўрсатиш шартномасини тузади.
Буйруқ лойиҳаси 3 августга қадар очиқ муҳокама қилинади.
Муаллиф: Алихан Асқар