Эммануэль Макрон коронавирус юқтирди

«42 ёшли Макрон аломатлар пайдо бўлгандан кейин коронавирусга текширилди ва энди етти кун давомида изоляцияда бўлади», - дейилади Елисей саройи баёнотида.
Макрон мамлакатни бошқариш учун «ҳали ҳам жавобгардир» ва масофадан ишлайди, дейди расмийлардан бири.
Бу ҳафта Франция коронавирус юқтирганлар сонининг кўпайиши билан курашиш учун тунда комендантлик соати жорий этилди.
Президент Макрон вирусни қандай юқтиргани ҳанузгача аниқ эмас, аммо унинг маъмурияти яқинда у билан алоқада бўлганларнинг барчасини аниқламоқда ва нима бўлганлиги ҳақида огоҳлантирмоқчи.
Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, эпидемия бошланганидан бери мамлакатда коронавирус билан касалланган икки миллион ҳолат тасдиқланган. 59 400 дан ортиқ одам вирус қурбонига айланди.