Елена Рибакинанинг Рим мастерс турниридаги рақиби аниқ бўлди

None
Фото: ktf.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи ва жаҳоннинг 6-ракеткаси Елена Рибакинанинг Римда бўлиб ўтаётган WТА 1000 турниридаги рақиби аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ушбу мастерс мусобақаси 8-21 май кунлари бўлиб ўтади.

Турнирнинг еттинчи ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган қозоғистонлик теннисчи мусобақани иккинчи даврадан бошлайди. У ерда у дунёнинг 60-ракеткасидан бири хитойлик Синьюй Ван ёки рейтингда 65-ўринни эгаллаб турган италиялик Ясмин Паолини билан учрашади.

Рим мастерс турнирида Қозоғистоннинг иккинчи, дунёнинг 51-ракеткаси Юлия Путинцева ҳам иштирок этади. Унинг рақиби саралаш баҳсларидан кейин малум бўлади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram